Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазо секторига зарбалар берди
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари фаластинликларнинг ҲАМАС ташкилоти назоратида бўлган Ғазо секторининг жанубий қисмлари бўйлаб ҳаво зарбалари йўллади. Исроил Мудофаа вазирлиги сайтида хабар берилишича, бу ҳужум ташкилот вакили уюштирган теракт оқибатида 4 нафар исроиллик ҳарбий жароҳатланишига жавобан амалга оширилди.
Самолётлар жами 18та объектни нишонга олишган: Исроил ҳудудига олиб ўтадиган ноқонуний туннель, ҲАМАСга тегишли ҳарбий комплекслар ва қурол ишлаб чиқаришга ихтисослашган объектлар.
«ҲАМАС ер усти ва ер остида, Ғазода ва ундан ташқарида рўй берган бундай воқеалар ҳамда унинг оқибатлари учун жавобгардир», — дейилган хабарда.
17 февраль куни Ғазо сектори билан чегара ҳудудида портлаш содир этилиши оқибатида 4 нафар исроиллик ҳарбий жароҳатланди. Бунга жавобан дастлаб Исроил томони Ғазодаги кузатув минораларига ўт очди. Бундан ташқари фаластинликлар ҳудуди томон ракеталар учирилди.
Мавзуга оид
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026