Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинанинг НАТОга олинмаётгани сабаби маълум қилинди
Фото: Reuters
НАТО бош котиби ўринбосари Роуз Гетемюллер Украинанинг НАТОга қабул қилинмаётгани сабабини тушунтирди.
Гетемюллернинг айтишича, айни вақтда НАТОга Босния ва Герцеговина, Македония, Грузия ва Украина киришга интилмоқда ва Киевга альянсда аъзо бўлиш учун ҳаракатлар режасини тақдим қилиш рад этилган Бухарестдаги саммитдан бери 10 йил ўтди. Шу билан бирга НАТО Украина қачондир альянс аъзосига айланишини айтмоқда.
“Ушбу 4 давлат НАТО борасида қизиқишга эга, бироқ Украина аъзо бўлиш бўйича ҳаракатлар режасини олишга интилишини миллий сиёсатининг бир қисми эканлигини айтмаган ягона давлатдир. Айнан шу йўл НАТОга аъзо бўлиш йўли ҳисобланади”, деб айтди Гетемюллер.
Мавзуга оид
21:16 / 27.04.2026
Украина ЕИ аъзоси бўлиш учун ўз ҳудудларидан воз кечишига тўғри келади – Мерц
17:40 / 27.04.2026
“Россия жамиятида урушга нисбатан чарчоқ ортиб боряпти” — сиёсатшунос
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
16:21 / 24.04.2026