Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook Россия туфайли реклама устидан назоратни кучайтиради
Facebook реклама харид қилувчилар учун қўшимча тестларни жорий қилади. Бу Россия фейк ҳамда пули тўланган янгиликлар ёрдамида 2018 йилдаги АҚШ конгрессига сайловлар жараёнига аралашиши мумкин экани билан боғлиқ хавотирлар туфайли юз беради. Бу ҳақда Associated Press хабар қилмоқда.
АҚШ конгрессига сайловлар учун номзод бўлган шахслар номи зикр этилган реклама постини жойлаштирмоқчи бўлган фойдаланувчилар қўшимча тестдан ўтиши керак – тасвирдан автоматик ўзгарувчи махфий сўзни киритиш. Бу рекламани харид қилишни давом эттириш учун шарт. Facebook вакилларининг фикрича, шу тариқа улар ижтимоий тармоқни реклама постларини эълон қилувчи ботлардан ҳимоя қилишлари мумкин бўлади. Қўшимча текширув 2018 йилнинг ноябрида бўлиб ўтадиган оралиқ сайловлар вақтида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ компания вакиллари Facebook ва Instagram’да Россия билан алоқадор бўлган 3 мингга яқин реклама пости аниқлангани ҳақида хабар беришганди. Уларнинг бари АҚШда 2016 йилдаги президентлик сайловларидан бироз аввал ҳамда ундан кейин эълон қилинган.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026