Фан-техника | 21:20 / 19.02.2018
6077
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск Вашингтонда Hyperloop станциясини қуришга рухсат олди

Фото: Хайтек

Вашингтон (Колумбия округи) Илон Маскнинг The Boring Company'сига National Mall савдо маркази ёнида автотураргоҳ томонидан банд қилинган участкада тайёргарлик ишларини олиб боришга рухсат берди. 

Компания вакилларининг сўзларига кўра, бу ерда тезкор Hyperloop поездлари станцияси пайдо бўлиши мумкин. Washington Post'да хабар қилинган рухсатнома Hyperloop ер ости туннелларини йўлга қўйиш имкониятларини ўрганаётган шаҳар транспорт департаменти режасининг бир қисмидир.

"Нью-Йорк авеньюдаги участка транспорт тармоғи станцияси бўлиши мумкин", дея маълум қилади компания вакили. Ўтган йили The Boring Company ташқи кўриниши ўзгартирилган Hyperloop варианти -  автомобилларнинг магнит левитацияли чаналарда ҳаракатланишини намойиш қилган эди. 

2017 йилнинг охирида штат губернатори Мэриленд Ларри Хоган компания билан "Балтимор ва Вашингтон ўртасида тезкор электр транспорт" линияси қурилиши бўйича ҳамкорлик қилаётганини тасдиқлаганди. 

Мавзуга оид