Жаҳон | 15:28 / 19.02.2018
11246
3 дақиқада ўқилади

МРБ собиқ агенти АҚШнинг бутун дунё бўйлаб сайловларга аралашуви ҳақида гапирди

Фото: Getty Images

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) Иккинчи жаҳон уруши якунланганидан сўнг ўн йиллаб вақт давомида бошқа давлатлардаги сайловлар ҳамда ички сиёсий жараёнларга аралашиб келган. Бу ҳақда New York Times Америка махсус хизмати собиқ ходими ва МРБ фаолияти бўйича эксперт Скотт Шейнга асосан ёзмоқда.

МРБда 30 йил давомида ишлаганидан сўнг 2015 йилда истеъфога чиққан Стивен Холлнинг сўзларига кўра, АҚШ МРБ фаолият олиб бораётган вақт давомида сайловларга таъсир ўтказиш бўйича амалиётни «аниқ ўтказган».

«Агарда сиз разведка зобитидан руслар қоидаларни бузаётгани ёки ноодатий ниманидир қилаётгани ҳақида сўрасангиз, шундай жавоб оласиз: йўқ, умуман йўқ», - дея таъкидлаб ўтди у.

1970-йилларда Конгресс сенатида МРБ фаолиятини суриштирувдан ўтказиш билан шуғулланган, Жоржия штати Университетидан бўлган Лок Жонсон эса 2016 йилги сайловларга аралашишга уринишни Америка махсус хизматларининг одатий амалиётлари киберверсияси, деб атади. «Биз буни МРБ 1947 йилда ташкил этилганидан бери қилиб келганмиз. Биз постерлар, памфлетлар, почта, плакат – исталган нарсадан фойдаланганмиз. Хорижий газеталарда ёлғон маълумотни жойлаштирганмиз, чамадон-чамадон пулларни олиб бориб берганмиз, британияликлар буни «қирол Георг кавалерияси» деб аташади», - дея маълум қилган Жонсон.

Маълумотга кўра, бундай амалиётларнинг энг биринчиси Италияда 1940-йилларда рўй берган, у ерда америкаликлар сайловларда то 1960-йилларга қадар коммунистларнинг рақибларига махфий тарзда ёрдам беришган. Мақолада МРБнинг Эрон ва Гватемалада 1950-йилларда ҳокимият ўзгариши, сиёсатчиларга суиқасдлар ва Лотин Америкаси, Африка ҳамда Осиёдаги диктаторлик режимларини қўллаб-қувватлашга алоқадорлиги айтилади. АҚШнинг бошқа давлатлар сайловларига аралашуви ҳақида сўз юритилар экан, Пенсильвания штатидаги Карнеги-Меллон Университетидан бўлган Дов Левин 1946-2000 йиллар давомида 81 та шундай ҳолатни ҳисоблаб чиққан. Бу экспертнинг фикрича, ўтган вақт ичида СССР ҳамда Россияда 36 бора шундай амалиёт ўтказилган.

Мақолада АҚШнинг 2000 йилда Сербиядаги ва 1996 йилда Россиядаги сайловларда тутган ўрни ҳақида маълумотлар келтирилган.

МРБнинг истеъфодаги агенти, разведка бошқармасида 1979-1996 йилларда хизмат қилган ва махфий амалиётлар таҳлили билан шуғулланган Уильям Догертининг фикрича, АҚШ махсус хизматлари ҳозиргача «кўплаб эски нарсалар»дан фойдаланишмоқда.

«Менинг тахминимча, улар кўплаб эски нарсалардан фойдаланмоқда, биласизми, бу ҳеч қачон ўзгармайди. Технология ўзгариши мумкин, лекин мақсад эмас», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Мавзуга оид