Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорлар энди экспорт шартномаси тузмасдан электрон савдо майдонида олди-сотди қилиши мумкин
Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Ҳужжат билан 2018 йил 1 июндан тадбиркорлик субъектлари товарлар, ишлар (хизматлар) экспорт қилинганлиги учун экспорт шартномаси тузмасдан ва банк комиссияси ундирилмасдан интернет тармоғидаги электрон савдо майдончалари орқали товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлар мазкур тартибдан мустасно.