Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Буюк Британия олимлари долзарб мавзуларда илмий тадқиқотлар ўтказади
Дунёнинг нуфузли илмий-тадқиқот муассасаларидан бири бўлган Буюк Британиянинг Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази Ўзбекистон билан ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантираётгани ҳақида мақола эълон қилди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.
Маълумки, 2017 йилнинг декабрь ойида Тошкентга Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Низомий ташриф буюрган эди. Ташриф давомида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва Тошкент ислом университетининг Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази билан истиқболдаги илмий ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинган, томонлар ўртасида англашув меморандуми имзоланган эди.
Нашрда ёзилишича, Фарҳан Низомий Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов томонидан қабул қилинган. Оксфорд ислом тадқиқотлари марказининг маълум қилишича, Ўзбекистонга ташриф давомида эришилган келишувлар натижасида икки мамлакат тадқиқотчилари томонидан долзарб мавзуларда илмий тадқиқотлар ўтказилади, мутахассислар алмашинуви йўлга қўйилади, халқаро семинар ва конференциялар ўтказилади, илмий адабиётлар нашр этилади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026