Жаҳон | 22:34 / 21.02.2018
7653
1 дақиқада ўқилади

Chevrolet Corvette Z06 эгалари General Motors’ни судга беришди

Фото: General Motors

Chevrolet Corvette Z06 спорткарлари эгалари АҚШнинг General Motors концернини судга беришди. Улар концернни Corvette Z06 кўрсаткичлари эълон қилинганларига мос келмасликда айблашмоқда.

Спорткар эгалари манфаатларини бир нечта юридик компания ҳимоя қилмоқда. Спорткар эгалари машина пойга трассаси бўйлаб 15 дақиқа юргандан кейин авариявий режимга ўтиши ва тезликни кескин ташлаб юбориши муаммосига дуч келишган. Таъкидланишича, бу муаммо хавфли вазиятга олиб келиши мумкин.

Ҳуқуқшуносларнинг айтишларича, спорткар совитиш тизимининг етарлича самарадормаслиги билан боғлиқ муаммога эга. Ушбу нуқсон конструктив камчилик бўлиб, компания берган кафолат мажбуриятлари доирасида бартараф этилмайди.

Машина эгалари нимани талаб қилаётганлари ҳақида адвокатлар ҳозирча ҳеч нарса маълум қилишмаган.

Мавзуга оид