13:38 / 22.02.2018
23356
Реклама

Деҳқон-фермерлар ва агрономлар диққатига: Ўзбекистонда ўсимликларни ҳимояловчи воситалар ишлаб чиқарилмоқда

Фото: Ifoda

Ўзбекистонда аграр хўжалигини ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишни мақсад қилган юртдошларимиз жуда кўп. Бугунги кунда деҳқончилик ёки фермерчилик соҳасида энг илғор, замон билан ҳамнафас тадбиркорга айланиш учун барча имкониятлар мавжуд.

Бироқ деҳқонларга мўл ҳосил йиғишга тўсқинлик қилувчи муаммо мавжуд: экинлар орасида пайдо бўлувчи турли зараркунандалар, ёввойи ўтлар ва ўсимлик касалликлари. Айнан шу камчиликлар сабабли баъзида биз кутган натижага эриша олмаймиз. Бу эса ўз навбатида тадбиркор деҳқонларнинг нафақат молиявий даромади, балки иш фаолияти самарадорлигига салбий ҳам таъсир кўрсатади.

Энди эса бу муаммонинг олдини олиш ва уни ўз вақтида бартараф этиш имконияти бор.

“ЎЗАГРОКИМЁҲИМОЯ” АЖ таркибига кирувчи “IFODA AGRO KIMYO HIMOYA” масъулияти чекланган жамияти бир неча йиллардан буён Республикамиздаги деҳқон ва фермер хўжаликлари, шахсий томорқа ва иссиқхона эгалари ҳамда соҳага дахлдор бошқа корхона ва ташкилотларга ўсимликларни зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишда қўлланиладиган самарали кимёвий воситалар, ўғитлар ва сабзавот уруғларини етказиб бериб келмоқда.

IFODA маҳсулотлари

Компаниямизнинг малакали мутахассислари республикамизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ўсимликларни ҳимоя қилиш маданиятини ривожлантиришда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиш билан бирга, маҳсулотларимизнинг самарадорлиги ва хилма-хиллиги бўйича тинмай изланишлар олиб бормоқдалар. Шунга кўра, таклиф этилаётган маҳсулотлар самарадорлиги ва сони жиҳатидан йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Бугунги кунда компаниямиз таклиф қилаётган маҳсулотлар сони 150 дан ортиқ бўлиб,маҳсулот турларини шакллантиришда, аввало, компаниямиз мижозларининг талаб ва истаклари инобатга олинмоқда. Кейинги йилларда маҳсулотларимизга бир неча турдаги минерал ва органик ўғитлар ҳамда кимёвий воситалар қўшилди. Булардан ташқари, савдо шохобчаларимизда юқори сифатли сабзавот ва полиз экинлари уруғлари ҳам таклиф этилмоқда.

Фото: Ifoda

IFODA компаниясининг ҳудудий филиаллари

Республикадаги деҳқон ва фермерларга янада яқинроқ бўлиш ниятида барча вилоятлар бўйлаб 100 га яқин филиаллар (савдо шохобчалари) фаолият кўрсатмода. Филиаллардаги мутахассис савдо-менежерлари харидорнинг экин зараркунандалари ҳақидаги барча саволларига жавоб бериб, зараркунандаларга қарши самарали курашиш учун керакли маҳсулотларни таклиф этадилар.

Фото: Ifoda
Фото: Ifoda
Фото: Ifoda

IFODA жамоаси

Компаниянинг барча ходим ва мутахассислари Республикадаги энг юқори малакали ходимлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг фаолияти мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш ва уларнинг ишончларини қозонишга қаратилган. Компания ташкил этилган вақтда ходимлар сони 5 нафардан иборат бўлган бўлса, ҳозирга келиб уларнинг сони 180 тага етди. Бу рақам кун сайин ортиб бормоқда.

Фото: Ifoda
Фото: Ifoda

Компания ходимларининг 40 нафари юқори малакали агроном-мутахассислардан иборат бўлиб, улар Республикамизнинг барча ҳудудлардаги мижозларимизга қишлоқ хўжалиги экинларидаги зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларни аниқлаш, ташхис қўйиш, тахлил қилиш ва зарур чораларни кўриш бўйича бепул агрономик хизматлар кўрсатадилар. Агроном-консултантларимиз мижозларимизнинг экин майдонларига бориш, тупроқнинг намлиги ва унумдорлигини таҳлил қилиш, касаллик ва зараркунандаларни аниқлаш учун зарур бўлган барча жиҳозлар ҳамда алоқа воситалари билан таъминланган.

Фото: Ifoda
Фото: Ifoda

Мутахассисларимиз томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари учун ер тайёрлашдан бошлаб то ҳосил йиғиб олингунга қадар амалга оширилиши лозим бўлган барча агротехник тадбирлар - ўсимликларни парваришлаш  ва ҳимоя қилиш бўйича дастурлар тузиб чиқилган бўлиб, мижозларимизга тақдим этилади. Бундан ташқари, ҳар бир йирик мижозимизнинг талабига кўра, унинг экин майдонлари ўрганилиб, шу экинларга хос дастурлар тузиб берилади.

Компанияда ISO сифат бошқаруви

IFODA компаниясида 2014 йилдан бери бошқарувнинг сифат тизимига ўтилган бўлиб, ISO 9001 сифат сертификатига эга. ISO сифат тизими бошқаруви бир қатор афзалликларга эга. Жумладан, компания бўлимлари иш фаолиятини ва жараёнларни ташкил этишнинг қулайлиги, компания ва унинг ходимлари фаолиятини ҳаққоний баҳолаб бериш имконияти мавжудлиги, бозор ва мижозлар учун оптимал нархлар шакллантириш, маҳсулот ва хизмат кўрсатиш сифатини юқори даражага чиқиш ва доимий такомиллашиб бориши, мижозларга қулайликлар яратиш ва уларга юқори сифатли хизмат кўрсатишга қаратилганлиги ушбу сифат бошқарувининг эътиборли жиҳатларидандир.

Фото: Ifoda

Ўсимлик зараркунандаларига қарши профилактик ишлов бериш

Кўп йиллик тажрибалар шуни кўрсатадики, энг юқори самарадорликка препаратларни белгиланган меъёрларда профилактик (олдини олиб) ишлов бериш усули билан қўлланилгандагина эришиш мумкин. Жаҳон тажрибасида ҳам профилактик ишлов бериш – мўл ҳосил олиш гарови эканлиги исботланган! Шунга кўра, компания мутахассислари экинларга касаллик ва зараркунандалар тушмасдан олдин ёки тушишининг илк босқичларидаёқ ўз муддатида, сифатли қўллашни тавсия этадилар.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари энди Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда      

IFODA компанияси томонидан инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича доимий изланишлар олиб борилади. Албатта, даставвал мижозларнинг ортиб бораётган талаблари, уларнинг хоҳиш ва истаклари ҳамда бозор коньюнктураси ҳисобга олинади.

Компания томонидан энг илғор ва замонавий технологияларга асосланган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш заводи лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий мақсади, импорт ўрнини босадиган сифатли ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва маҳаллий бозорни таъминлаш ҳамда экспорт қилишдан иборат.

Фото: Ifoda
Фото: Ifoda

Ҳар бир мижоз - эътиборда!

Республикамизнинг барча худудларида компаниянинг малакали мутахассислардан иборат агрономик жамоа сизнинг экин майдонларингизни доимий назорат қилишади ва экинларни ҳимоя қилиш, ҳосилни сақлаб қолиш, кўпайтириш бўйича бепул маслаҳатлар берадилар. Бу ҳам мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилган фаолиятлардан биридир!

“Биз  таклиф қилаётган кимёвий препаратлар ёрдамида деҳқонларимизнинг ҳосили мўл бўлса ва юқори даромадга эришсалар, ўзимизни беҳад бахтиёр ҳис этамиз. Зеро, бизнинг олий мақсадимиз ва шиоримиз мўл, сифатли ва юқори даромад келтирувчи ҳосилни мижозларимиз билан биргаликда етиштиришдир!”.

"Ifoda agro kimyo himoya"ни YouTube'да томоша қилинг!

Сизга чуқур эҳтиром билан,
IFODA компанияси жамоаси
Мурожаат учун телефон (Call-center): (+99871) 147 0500
Email: info@ifoda.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top