Light | 19:50 / 22.02.2018
28291
8 дақиқада ўқилади

Дунёнинг энг жозибали ва ҳамёнбоп 32 шаҳри

Дунёнинг 32 йирик шаҳрида яшовчи 15 минг киши орасида сўровнома ўтказиш асосида Time Out саёҳатлар учун энг жозибали шаҳарлар рейтингини тузди. Балларни ҳисоблашда шаҳар ҳаётининг турли аспектлари - озиқ-овқат, ичимликлар, маданият, дўстона муносабат, ҳамёнбоплик, бахт даражаси, яшаш қулайлиги, фуқаролар хавфсизлиги каби кўрсаткичлар ҳисобга олинди.

Фото: Time Out

32. Истанбул

Рейтинг: 87,1 балл

Истанбул аҳли ўзининг ажойиб шаҳри ва тарихи билан фахрланади, бироқ уларнинг аксарияти ўз ҳаётидан норози. Сўроқ қилинганларнинг ярми охирги вақт ўзини бахтли ҳис қилганларига иқрор бўлган.

31. Сингапур

Рейтинг: 98,7 балл

Сингапурликлар, эҳтимол, шаҳарнинг маданий ҳаётини у қадар юқори баҳолашмас, бироқ унинг хавфсизлиги ва ажойиб тунги сайрлари билан фахрланишади.

30. Бостон

Рейтинг: 103,7 балл

Бостон — қизиқарли тунги ҳаёти билан мақтана олмас, эҳтимол. Шундай бўлса-да, унинг аҳолиси бахтли, ярмидан кўпи эса қўшниларини номма-ном билишади. 

29. Дубай

Рейтинг: 105,3 балл

Улкан жозибасига қарамай, Дубай бу рейтингда энг давомли ишчи ҳафтасига эга шаҳар ҳисобланади - 46 соат. Шаҳарда ўтказилган оқшом эса ўртача 167 долларга тушади.

28. Сидней

Рейтинг: 106,1 балл

Сидней аҳолисига кўнгилхушликлар ва яхши ресторанлар етишмайди, бироқ аксарият соғлом турмуш тарзияга риоя қилади. Сўроқ қилинганларнинг 66 фоизи ўтган ҳафта жисмоний машқлар билан шуғулланишган, 38 фоизи эса ҳеч қачон гиёҳванд моддаларни "татиб кўрмаган". Шунга қарамай, улар ўз вақтларини чоғ ўтказишни билишади.

27. Майями

Рейтинг: 107,9 балл

Майямида ресторанлар жуда кўп. Шаҳар шунингдек жамоатчилик транспортидан норози кишилар сони бўйича ҳам етакчилик қилади. Сўровномада иштирок этганларнинг 52 фоизи жамоатчилик транспорти хизматидан арз қилган.

26. Ҳонконг

Рейтинг: 109,6 балл

Ҳонконгдаги жамоатчилик транспорти сўровномада иштирок этганларнинг 75 фоизи томонидан мақталган. Бундан ташқари, бу шаҳар аҳолиси ресторанларга кўп боради.

25. Москва

Рейтинг: 110,2 балл

Москваликлар ўз шаҳрини дўстона муносабат билдирувчи деб билмайди, бироқ бу ерда тунги ҳаёт жуда қизғин. Аҳолининг учдан бир қисми тун ярмидан ўтганда ухлашга ётади.

24. Бангкок

Рейтинг: 111 балл

Бангкок — кўча таоми пойтахти. Бу ерда одамлар қолганларга нисбатан кўпроқ юрган йўлларида еб юришади - йилига ўртача 42 марта. Аҳоли, шунингдек ресторанларга боришни хуш кўради. Сўровномада иштирок этганларнинг 94 фоизи охирги ҳафтада ҳеч бўлмаганда бир марта ресторанда бўлган.

23. Вашингтон

Рейтинг: 111,3 балл

Вашингтонда бошқалар билан мулоқотга эҳтиёж сезувчи ёки учрашувлар учун иловалардан фойдаланувчи ёлғизлар сони жуда кўп. Бу шаҳардаги ҳаётнинг анча қизғинлиги билан ҳам изоҳланади.

22. Пекин

Рейтинг: 113 балл

Пекин — қизиқ шаҳар. Бироқ аксарият аҳоли уйига бориш ва қайтишга ҳаддан ташқари кўп вақт сарфлайди. Уларнинг 6 фоизи 2-3 соат вақтини йўлга сарфлайди.

21. Цюрих

Рейтинг: 115,3 балл

Цюрих аҳолиси анча фаол ва рўйхатдаги қолган иштирокчиларга қараганда кўпроқ спорт билан шуғулланади.

20. Лос-Анжелес

Рейтинг: 116,8 балл

Шаҳар бой маданий ҳаёти ва ресторанлари билан машҳур. Бироқ бу ерда дўст орттириш жуда қийин ва романтик муносабатларни деярли ўрнатиб бўлмайди.

19. Токио

Рейтинг: 117,7 балл

Япония пойтахти аҳолиси овқатланишни жуда яхши кўради. Улар рўйхатдаги қолган иштирокчиларга қараганда кўпроқ ресторанларга боришади.

18. Берлин

Рейтинг: 119,2 балл

Берлин аҳолиси қолган шаҳардагиларга нисбатан камроқ ўзини ёлғиз ҳис қилар экан: сўровномада иштирок этганларнинг 83 фоизи қўшниларини танийди. Дунёда бу борада ўртача кўрсаткич 55 фоизни ташкил қилишини инобатга оладиган бўлсак, бу юқори кўрсаткич. Шунингдек берлинликлар уйда вақт ўтказишни хуш кўришади ва қолганларга нисбатан камроқ ресторанларга боришади.

17. Сан-Франциско

Рейтинг: 119,4 балл

Шаҳар хавфсизлиги ва ҳамёнбоплиги билан мақтана олмайди, бироқ 88 фоиз сўровномада қатнашган киши ўзлигини сақлаб қола олганига иқрор бўлган. Шу билан бирга, у ерда ресторанлар ҳам кўп.

16. Шанхай

Рейтинг: 119,5 балл

Бу ерда яшаш қимматга тушади, бироқ қиладиган иш талайгина. Шаҳарда яшовчилар Шанхай романтик муносабатларга тўғри келмаслигига таъкидлашган. Сўровномада қатнашганларнинг 79 фоизи буни тасдиқлашган.

15. Мехико

Рейтинг: 121,2 балл

Мехико аҳолиси қолганларга нисбатан кўпроқ маданий тадбирларда иштирок этишади - йилига 76 марта. Улар театрлар, кино, бадиий галереялар, музейлар ва концертларга боришади.

14. Париж

Рейтинг: 124,9 балл

Париж — севги-муҳаббат пойтахти. Сўровномада иштирок этганларнинг аксарияти йилига бир ойни спиртли ичимликларга тобеъликдан халос бўлишга сарфлашар экан. Шаҳар маданий ҳодисаларга бой, бироқ нархлар баланд.

13. Остин

Рейтинг: 125,3 балл

Техас штатининг Остин шаҳри — концерт ўтказиш учун энг яхши шаҳар, барлар сони бўйича рейтингда иккинчи. Шунингдек аҳоли ишга бориш ва қайтишга кам вақт сарфлайди - ўртача 22 дақиқа.

12. Тель-Авив

Рейтинг: 125,8 балл

Шаҳар ўзининг ажойиб ошхонаси ва сокинлик бағишловчи муҳити билан алоҳида эътиборга лойиқ. У шунингдек рўйхатдаги шаҳарлар орасида энг қисқа иш ҳафтасига эга - ўртача 27 соат.

11. Эдинбург

Рейтинг: 128,2 балл

Эдинбург аҳолиси ҳаётдан "завқ" олиб яшашни билади. Улар спиртли ичимлик ичишни яхши кўришади ва йилда 24 кун унга тобеъликдан халос бўлишга уринишади.

10. Барселона

Рейтинг: 128,4 балл

Барселоналиклар йилда 71 марта маданий тадбирларда бўлишади. Аҳоли шунингдек ресторанларга боришни яхши кўради.

9. Филадельфия

Рейтинг: 129,2 балл

Филадельфия фуқаролар томонидан дунёнинг энг ҳамёнбоп ва ёқимли шаҳарларидан бири номига сазовор бўлган. Аҳоли ишга бориш ва келишга ўртача атиги 24 дақиқа вақт сарфлайди.

8. Лиссабон

Рейтинг: 130,2 балл

Лиссабон аҳолиси кўп овқатланади, ўз оила аъзолари билан кўп вақт ўтказади ва танишувлар учун очиқ. Кўнгилочар тадбирларга тахминан 46 доллар кетади.

7. Манчестер

Рейтинг: 130,9 балл

Бу шаҳар аҳолиси ичишни хуш кўради, фақат спиртли ичимликларни эмас. Улар чой истеъмоли бўйича рейтингда етакчилик қилишади.

6. Мадрид

Рейтинг: 131,1 балл

Испания пойтахти ўзининг бой маданий ҳаёти ва кўп сонли ресторанлари билан машҳур. Мадрид аҳолиси ресторанларга боришни хуш кўрувчилар қаторида қайд этилади.

5. Лондон

Рейтинг: 131,4 балл

Сўровномада иштирок этганларнинг 86 фоизининг фикрича, Лондонда ҳеч зерикмайсиз. Аксарият одамлар ўз вақтини ойига саккиз мартагача уйдан ташқарида ўтказади. Бироқ бу ерда дўст орттириш қийин, шу билан бирга, нархлар ҳам ҳамёнбоп эмас.

4. Мельбурн

Рейтинг: 132,3 балл

Мельбурнда сўроқ қилинган ҳар ўн кишининг тўққизтаси сўнгги вақтларда ўзини бахтли ҳис қилганига иқрор бўлган. Шунингдек аҳоли бу ерда дўст орттириш осон деб ҳисоблайди ва ресторанлари билан фахрланади.

3. Нью-Йорк

Рейтинг: 134,6 балл

Нотинч Нью-Йорк тунги ҳаёт бўйича - биринчи, маданий ҳаёт бўйича эса иккинчи ўринни банд этган. У шунингдек жорий йилда энг талаб катта бўлган шаҳарлардан бири ҳисобланади. Шундай бўлса-да, бу ерда дўст орттириш қийин.

2. Порту

Рейтинг: 137,9 балл

Портунинг дўстона муносабатда бўлувчи аҳолиси ўз шаҳри билан фахрланади. Уйдан ташқарида вақт ўтказиш атиги 37 долларга тушади.

1. Чикаго

Рейтинг: 138,2 балл

Энг яхши ресторанлар, энг бахтли ва ҳаётидан мамнун  одамлар, бой маданий ҳаёт ва ҳамёнбоп нархлар - Чикагода. Бу шаҳарнинг ягона камчилиги - уни мутлақо хавфсиз деб бўлмайди.

 

Мавзуга оид