Ўзбекистон | 16:57 / 22.02.2018
44205
1 дақиқада ўқилади

Хитойда денгиз устидан ўтувчи дунёдаги энг узун кўприк қурилди (видео)

Фото: Global Look Press

Хитойда Ҳонгконг ва Макао ўртасида дунёдаги энг узун денгиз кўприги пайдо бўлди: унинг узунлиги 55 километр. «Медуза» хабарига кўра, у транспорт воситалари учун 2018 йилнинг иккинчи ярмида очилади.

Февраль ойида давлат комиссияси уни синовдан ўтказиш учун рухсат берди. У Ҳонгконг, Чжухай ва Макаони боғлаб, Ҳонгконг ҳамда Чжухай ўртасидаги масофани 3 соатдан 30 дақиқагача қисқартирди.

Ушбу иншоот ўз ичига учта сунъий орол ва сувости тоннелини қамраб олган. Кўприк қурилиши саккиз йил давом этди.

Лойиҳанинг қиймати 110 миллиард юан (тахминан 16 миллиард доллар)га баҳоланмоқда. Унинг яратувчилари сўзларига кўра, кўприк 8 баллик зилзилага бардош бера олади ва камида 120 йил хизмат қилиши керак.

Мавзуга оид