Ҳиндистонда илк марта аёл учувчи реактив самолётда парвоз қилди
24 ёшли Авани Чатурведи Ҳиндистонда биринчи бўлиб ҳарбий реактив самолётида учди. Ҳиндистон ҳаво кучлари хабарига кўра, ўттиз дақиқалик парвоз ҳафта бошида Mig-21 Bison русумли самолётда амалга оширилган.
Ҳиндистон ҳаво кучлари матбуот котиби Анупам Банержи буни мамлакат ҳарбий кучлари тарихидаги “улуғ кун” деб атади.
Чатурведи хоним Ҳиндистон ҳаво кучлари таркибида уч нафар аёл ҳарбий учувчилардан бири ҳисобланади. Миллий хизмат унинг парвоздан кейин самолёт олдидаги суратини Twitter саҳифасида эълон қилди.
Авани бошқа иккита учувчи – Бхавана Кант ва Мохана Сингҳ билан бирга 2016 йилда ўқишни тамомлаган. Тез орада улар ҳам машғулотлар давомида илк парвозларини амалга оширишлари кутилмоқда.
Икки йил олдин қуролли кучлар таркибида 2.5 фоиз аёллар (асосий таркибда эмас) меҳнат қилишган.
Таққослаш учун, қўшни Покистонда 20 нафар аёл учувчилар мавжуд бўлиб, улар ҳарбий ҳаракатларга 2006 йилдан бошлаб жалб этилган.
Мавзуга оид
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024