Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистондаги портлашда жабрланган Ўзбекистон фуқароларининг исм-фамилияси маълум қилинди
Фото: Turmush.kg
Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси маълумотига кўра, 2018 йил 20 февраль куни Жалолобод вилоятининг Қўчқор-Ота шаҳарчасида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Натижада шаҳардаги кафелардан бирида ишлайдиган уч нафар Ўзбекистон фуқаролари жароҳатланди, деб хабар берди Ўзбекистон ТИВ.
Хусусан, Жалолобод вилоятининг ИИБ маълумотларига кўра, Қўчқор-Ота шаҳарчасидаги «Азия» кафесида газ ўчоғидан газ сизиб чиқиши оқибатида портлаш содир бўлди. Воқеа рўй берган пайтда хонада 4 киши бўлган, ва натижада уларнинг юқори тана қисмлари куйган. Жабрланганлардан уч нафари Наманган шаҳри, ва яна бири Қирғизистоннинг Тўхтагул туманида истиқомат қилган.
Икки нафар Ўзбекистон фуқаролари - Азимжон Валиев ва Муҳаммадбобир Турғунпўлатов Қўчқор-Ота шаҳридаги шифохонага жойлаштирилди. Рустам Парпиев эса учинчи даражада куйиб, Ўш шаҳридаги касалхонага ётқизилди.
Фавқулодда ҳодиса рўй берган жойда оператив тергов гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Ҳодиса ҳолатлари тергов қилинмоқда.
Ўзбекистон элчихона томонидан Ўш шаҳридаги Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг масъул Ваколатхонаси вакиллари ва Жалолобод тумани Ички ишлар бошқармаси билан ишчи алоқалар ўрнатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистондаги кафеда портлаш юз бергани, Ўзбекистоннинг уч фуқароси жиддий жабрлангани хабар берилган.
Мавзуга оид
22:18 / 25.04.2026
Қирғизистоннинг иккита банки Евроиттифоқ санкциясига учради
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
19:47 / 18.04.2026
Россияда чиқинди юклаш пайтида юз берган портлаш оқибатида ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди
15:22 / 16.04.2026