Жамият | 11:23 / 22.02.2018
39313
2 дақиқада ўқилади

Озарбойжон давлат чегарасида Эронга чиқиб кетмоқчи бўлган ўзбекистонлик аёллар ушланди

Фото: Озарбойжон давлат чегараси матбуот хизмати

Озарбойжонлик чегарачилар 17 февраль куни Ўзбекистондан бўлган беш аёл ва Қирғизистондан бўлган бир аёлни қўлга олишди. Улар қўшни Эронга яширин йўллар билан ўтишга ҳаракат қилишган, дея хабар берилади Озарбойжон давлат чегара хизмати сайтида. 

Чегара хизмати маълумотларига кўра, 16-17 февраль кунлари ўтказилган рейд давомида Озарбойжондан йирик партиядаги алкоголь маҳсулотини денгиз йўли билан контрабанда сифатида олиб чиқиб кетишга бўлган уриниш бартараф этилган.

«17 февраль куни Физулин туманининг Керимбейли қишлоғида жойлашган чегара заставаси хизмат участкасида Эронга йўл олаётган шахслар изи аниқланди. Кўрилган тезкор чоралар туфайли беш нафар қонунбузар ушланди – Ўзбекистоннинг тўрт фуқароси ва Озарбойжоннинг бир фуқароси. У ноқонуний мигрантларга Эронга йўл олишда ҳамроҳлик қилган», - дейилади хабарда.

Ўша куни Ярдим туманининг Деман қишлоғи ҳудудида чегара отряди ходимлари томонидан яна икки нафар ноқонуний мигрант ушланган – ўзбекистонлик бир аёл ва қирғизистонлик аёл. Улар ҳам Эронга йўл олишаётган бўлган.

Айни дамда жиноий ишлар қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда, деб хабар берди Озарбойжон чегара маҳкамаси.

Мавзуга оид