Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда теракт ижро этишни режалаштирган марказий осиёлик мигрантлар ушланди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) бошқармаси ходимлари Санкт-Петербург ва Ленинград областида ўтказилган рейдлар давомида келиб чиқишига кўра Марказий Осиёдан бўлган 4 кишини ушлади. Бошқарма матбуот хизматига асосланиб РИА Новости агентлиги тарқатган хабарга кўра, бу шахслар Петербургда терактлар содир этишга тайёрланган.
«22 февраль куни ФСБ Санкт-Петербургда Марказий Осиё давлатларидан келган мигрантларни қўлга олди, улар шаҳардаги транспорт инфратузилмалари объектларида ва кишилар кўп тўпланадиган бошқа жойларда террорчилик актлари содир этишни режалаштирганди», — дейилган хабарда.
Айни вақтда зарур оператив-қидирув тадбирлари ва тергов жараёни олиб борилмоқда. Ҳозирча тергов манфаатлари туфайли қўлга олинганларнинг шахси маълум қилинмаяпти.
Мавзуга оид
08:25 / 27.02.2026
Хайрулла Ибодуллаевга «Жасорат» медали тантанали топширилди
13:41 / 25.02.2026
Петербург губернатори Хайрулло Ибодуллаевни кўкрак нишони билан мукофотлади
21:11 / 23.02.2026
Россияда 7-қаватдан тушиб кетган боланинг ҳаётини сақлаб қолган ўзбекистонлик эркак тақдирланди
02:36 / 23.02.2026