09:40 / 23.02.2018
10748

«Арсенал», «Милан», «Атлетико» ва «Боруссия» кейинги босқичда. Куннинг барча ўйинлари

22 февраль куни Европа Лигасида 1/16 финал босқичи жавоб ўйинлари ўтказилди ва кейинги босқичнинг барча иштирокчилари маълум бўлди.

«Арсенал» Лондонда Швециянинг «Эстерсунд» клубига кутилмаганда имкониятни бой берди — 1:2.

«Канонирлар» биринчи голни 22-дақиқада ўтказишди — Калум Чемберс автогол муаллифи. Бир дақиқа ўтиб ҳисоб 0:2 кўринишига келди — Кен Сем аниқ ҳаракат қилди. Иккинчи бўлим бошида Сиёд Колашинац битта жавоб голи йўллади, ўйинда бошқа гол урилмади.

Бу мағлубиятга қарамасдан Арсен Венгер шогирдлари икки учрашув натижасига кўра кейинги босқичга чиқди, сафардаги учрашув «Арсенал»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.

«Аталанта» ва Дортмунднинг «Боруссия» клублари Италияда куч синашди ва — 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишди. Бир ҳафта олдин ўз майдонида 2 гол ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган немислар жамоаси турнирни тарк этишга яқин келди, Италиядаги баҳсда бергамоликлар 83-дақиқагача 1:0 ҳисобида олдинда боришди, бу ҳисоб мезбонларни тўла қаноатлантирарди, аммо Марсель Шмельцер ўйин охирида ҳисобни тенглаштирди ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди.

«Атлетико» ўз майдонида «Копенгаген»ни кичик ҳисобда енгди, «Лацио» «Стяуа»ни йирик ҳисобда тор-мор этди. Ҳар иккала ғолиб мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

«Наполи» сафарда «РБ Лейпциг»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бироқ, дастлабки ўйиндаги 1:3 ҳисобидаги мағлубият италияликларни мусобақадан чиқариб юборди.

«Милан» ўз майдонида «Лудогорец»ни қабул қилди. «Сан-Сиро»да кечган баҳс мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги ягона голи Фабио Борини номига ёзилди. Биринчи ўйинда итальянлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Шу тариқа,  «Милан» турнирнинг 1/8 финалига чиқди, болгарлар клуби турнирдаги иштирокини якунлади.

Кейинги раундга «Марсель» ва «Ред Булл Зальцбург» жамоалари ҳам чиқишди. Бу клублар мос равишда «Брага» ҳамда «Реал Сосьедад»га қарши ўйинлардан ўтишди.

Шунингдек, ЦСКА «Црвена Звезда»ни енгди, «Зенит» «Селтик» тўсиғидан ўтди, «Локомотив» «Ницца»га имкон қолдирмади, «Атлетик» «Спартак»ни ортда қолдирди, «Спортинг», «Динамо Киев», «Лион» ва «Виктория» клублари ҳам кейинги босқичга чиқишди.

Европа Лигаси
1/16 финал
Жавоб ўйинлари

Лацио Италия – Стяуа Руминия 5:1 (3:0, 2:1)
Голлар: 
1:0 – 7 Иммобиле, 2:0 – 35 Баштуш, 3:0 – 43 Иммобиле, 4:0 – 51 Фелипе Андерсон, 5:0 – 71 Иммобиле, 5:1 – 82 Гноэре. 
Дастлабки ўйин: 0:1

Спортинг Португалия – Астана Қозоғистон 3:3 (1:1, 2:2)
Голлар: 
1:0 – 3 Дост, 1:1 – 37 Томасов, 2:1 – 53 Фернандеш, 3:1 – 63 Фернандеш, 3:2 – 80 Твумаси, 3:3 – 90 Шомко. 
Дастлабки ўйин: 3:1

Атлетико Испания – Копенгаген Дания 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 
1:0 – 7 Гамейро. 
Дастлабки ўйин: 4:1

Динамо Киев Украина – АЕК Греция 0:0 
Дастлабки ўйин: 1:1

РБ Лейпциг Германия – Наполи Италия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 
0:1 – 32 Зелиньски, 0:2 – 86 Инсинье. 
Дастлабки ўйин: 3:1

Вильярреал Испания – Лион Франция 0:1 (0:0, 0:1)
Гол:
 0:1 – 85 Траоре. 
Дастлабки ўйин: 1:3

Виктория Пльзень Чехия – Партизан Сербия 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 
1:0 – 67 Крменчик, 2:0 – 90 Чермак. 
Дастлабки ўйин: 1:1

Зенит Россия – Селтик Шотландия 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: 1:0 – 7 Иванович, 2:0 – 27 Кузяев, 3:0 – 61 Кокорин
Дастлабки ўйин: 0:1

Арсенал Англия – Эстерсунд Швеция 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 22 Айеш, 0:2 – 23 Сема, 1:2 – 47 Колашинац.
Дастлабки ўйин: 3:0

Аталанта Италия – Боруссия Д Германия 1:1 (1:0, 0:1)
Голлар: 1:0 – 11 Толои, 1:1 – 83 Шмельцер.
Дастлабки ўйин: 2:3

Атлетик Испания – Спартак Россия 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 44 Луис Адриано, 1:1 – 57 Эчейта, 1:2 – 85 Мельгарехо
Дастлабки ўйин: 3:1

Милан Италия – Лудогорец Болгария 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 21 Борини.
Биринчи ўйин: 3:0

Брага Португалия – Марсель Франция 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 31 Орта.
Биринчи ўйин: 0:3

Ред Булл Австрия – Реал Сосьедад Испания 2:1 (1:1, 1:0)
Голлар: 1:0 – 10 Дабур, 1:1 – 28 Навас, 2:1 – 74, пенальти Бериша.
Биринчи ўйин: 2:2

Куннинг барча ўйинлари:

Кейинги босқичнинг барча иштирокчилари:  «Милан», «Арсенал», «Боруссия» Дортмунд, «Атлетик», «Атлетико», «Марсель», «Динамо» Киев, «Лацио», «РБ Лейпциг», «Ред Булл», «Виктория Пльзень», «Спортинг», «Лион», ЦСКА, «Локомотив» ва «Зенит».

Top