Самарқандлик «Робин Гуд» қўлга тушди
Самарқанд вилоятида автомобиль давлат рақамларини ўғирлаб, уларни қайтариб бериш учун пул талаб қилишда гумон қилинаётган шахс қўлга тушди.
Ўз «хизмати» учун талаб қилаётган пулларининг бир қисмини хайрли ишларга сарфлашини ваъда қилгани учун жиноятни содир этган шахс «самарқандлик Робин Гуд» лақабини олганди.
Товламачи автомобиль рақамини қайтариб бериш учун 5 доллар миқдорида товон пули сўраган. У жабрланувчининг автомобили олд ойнасига қуйидагича хат қолдирар, тўловни «Qiwi-ҳамён» орқали амалга оширишни талаб қиларди.
Хатнинг мазмуни:
«Ўз автомобилингиз рақамини қайтариб олишни истасангиз, қуйидаги ишларни амалга оширинг:
* +77762599592 QIWI-электрон ҳамёнига 5 $( доллар, сўм ҳам рубль ҳам эмас) юборинг. Буни Ўзбекистондаги исталган банкда амалга ошириш мумкин.
*Жўнатишингиз билан @urustama телеграм манзили ёки rustammalikov@yandex.ru электрон почтасига ёзинг.
Агар буларнинг барчасини бажарсангиз давлат инспекцияси, ДАН, милицияга ариза ташлашингизга кетадиган жуда кўп вақт ва кучингизни тежаган бўласиз.
Бундай ноқулайлик учун узр сўраймиз. Пулингизнинг ярми хайрли ишлар(меҳрибонлик уйлари, кам таъминланганлар, етимхоналар)га сарфланади».
Товламачи ушбу тўлов амалга оширилгандан сўнг бир сутка давомида давлат рақами қолдириб кетилган аниқ манзилни юборишни ваъда қилган.
Бир ой давомида Самарқандда автомобиль давлат рақамларини ўғирлаш билан боғлиқ 30 ҳолат кузатилган.
Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан «Kun.uz»га маълум қилинишича, ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишларидан кейин Самарқанд шаҳри Тутзор МФЙ, Помир кўчасида яшовчи, 2000 йилда туғилган Бекзод Сухробович Толибжонов юқорида кўрсатилган жиноятни содир этишда гумон қилинаётган шахс сифатида ушланган. У шаҳардаги Саттепо масканида жойлашган «Туризм» коллежида «Меҳмонхона ва ресторан бизнеси» факультетида 2-босқич талабаси ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024