Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия Хавфсизлик кенгаши котиби билан терроризмга қарши курашни муҳокама қилди
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Москвада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов билан учрашди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.
«Николай Патрушев Абдулазиз Комилов ва Виктор Маҳмудов билан Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари, биринчи навбатда, хавфсизлик соҳасидаги масалаларни муҳокама қилиб, Марказий Осиё, жумладан, Афғонистон билан боғлиқ вазият юзасидан фикр алмашди», - дейилади хабарда.
Суҳбат чоғида томонлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва махсус хизматлар, шунингдек, икки мамлакат Хавфсизлик кенгашлари аппаратининг ўзаро ҳамкорлиги, жумладан, терроризмга қарши курашдаги алоқаларини муҳокама қилишди. «Суҳбатдошлар ўзаро ҳамкорлик механизмларини сақлаб қолиш ва уларни такомиллаштиришни давом эттириш мақсадга мувофиқлигини таъкидладилар», - дея таъкидлаб ўтишган Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгашидан.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026