Жаҳон | 22:41 / 23.02.2018
9247
2 дақиқада ўқилади

Wal-Mart эгалари оиласи бир неча кун ичида 18 миллиард доллардан маҳрум бўлди

Фото: Mark Schiefelbein / AP / TASS

Чорак ҳисоботи тақдим этилганидан кейин Wal-Mart асосчиси Сэм Уолтон авлодаларининг молиявий ҳолати 18 миллиард долларга қиқсарди. Forbes маълумотлари шундан далолат бермоқда. Бу ретейлер онлайн-сотувларнинг ўсиш кўрсаткичлари секинлашгани ҳамда даромаднинг пасайгани ҳақида маълум қилганидан кейин рўй берди.

Wal-Mart акциялари бир неча кун ичида 14 фоизга пасайган - 104,72 миллиарддан 91,73 миллиард долларга. Бу 2017 йилнинг сўнгги чорагидаги ҳисобот маълумотлари тақдим этилганидан сўнг қайд этилди. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу ретейлерга Amazon билан рақобатлашиш қийин кечаётгани билдиради. 

Wal-Mart'нинг 2017 йил тўртинчи чорагидаги ҳисоботи 2016 йилнинг сўнгги чорагидаги ҳисоботига таққосланганда даромаднинг 42 фоизга - 2,18 миллиард долларга пасайганини кўриш мумкин, бу эса таҳлилчилар кутганидан паст кўрсаткич. 

Сэм Уолтоннинг барча фарзандлари - Жим, Ром ва Элис Уолтоннинг молиявий аҳволи тахминан 5,1 миллиард долларга қисқарди. Уларнинг келини - марҳум Жон Уолтоннинг турмуш ўртоғи Кристи ва унинг ўғли Лукас 1,5 миллиард доллар йўқотишди. Шунингдек Энн Уолтон Кренке ва Нэнси Уолтон Лорилар ҳам бир неча юз миллион доллардан маҳрум бўлишди.

Шунга қарамай, Уолтонлар йирик чакана савдо бизнеси муваффақияти туфайли аввалгидек сайёранинг энг бадавлат кишилари қаторида қолишмоқда. Жим ва бошқа ворислар умумий ҳисобда Wal-Mart акцияларининг ярмидан камроғига эгалик қилишади. Фақатгина оиланинг икки аъзоси - Роб ва Жимнинг ўғли Стюарт - бугунги кунда директорлар кенгаши таркибида бўлиб, компания бошқарувида иштирок этишмоқда.

Мавзуга оид