Жаҳон | 09:39 / 24.02.2018
3057
1 дақиқада ўқилади

Япония АҚШнинг КХДРга қарши санкцияларини қўллаб-қувватлади

Фото: Issei Kato/Reuters

Япония АҚШнинг КХДРга қарши янги санкцияларини қўллаб-қувватлади, деб хабар бермоқда РИА «Новости» Япония бош вазири маслаҳатчиси Кэнтаро Соноура сўзларига асосан.

«Сўнгги вақтларда қатор фаоллик юз бергани, масалан, Олимпия ўйинлари ўтказилиши фонида Жануб ва Шимол ўртасида мулоқот бошланганига қарамай, КХДР ядро қуроли ва баллистик ракеталар ишлаб чиқишни тўхтатмади. Биз унга босимни кучайтиришимиз зарур», - дея айтиб ўтди Соноура.

Унинг қайд этишича, Япония АҚШ позициясини қатъий қўллаб-қувватлайди ва санкцияларни кенгайтиришга кўмак кўрсатиш бўйича тегишли ишларга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Токиода КХДР фуқаролари ассоциацияси биносига қарата ўт очилгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид