Спорт | 21:14 / 24.02.2018
13873
1 дақиқада ўқилади

Бухорода кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказиляпти

Ўзбекистон Кураш федерациясининг тақвим режасига асосан, 23 февраль куни Бухорода катталар ўртасида республика чемпионати бошланди.

Эркаклар ва аёллар ўртасида ўтказиладиган мусобақаларга Бухоро вилоятида катта тайёргарлик кўрилди. 22 февраль куни барча иштирокчилар Бухоро темир йўл вокзалида тантанали тарзда кутиб олинди. 

23 феврал кунидан Бухоро олимпия захиралари коллежида 60кг ва 66кг вазн тоифаларида, шунингдек, 48кг, 52кг ва 57кг вазн тоифаларида аёллар ўртасида беллашувлар бошланган.

Мазкур нуфузли мусобақа Ўзбекистондаги энг кучли полвонларни аниқлаш билан биргаликда, жорий йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида ўтадиган Осиё ўйинларига ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтайди.     

Чемпионатда 1999 йилгача туғилган эркак ва аёл полвонлар иштирок этадилар. 14та ҳудудий жамоаларга ҳар бир вазнда 4 нафардан иштирокчи билан қатнашишга рухсат берилган. 

Мусобақа 25 февралгача давом этади.

 

Мавзуга оид