Жаҳон | 16:56 / 24.02.2018
6871
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда мактаб биносига автомобиль келиб урилди, тўққиз ўқувчи ҳалок бўлди
Ҳиндистон шарқидаги Музаффарпур шаҳрида (Бихар штати) юқори тезликда ҳаракатланган автомобиль мактаб биносига келиб урилди. Бу ҳақда India Today хабар қилмоқда.
Хабарга кўра, ҳодиса оқибатида тўққиз нафар ўқувчи қурбон бўлган, яна камида 24 киши жароҳат олди. Айни дамда барча жабрланганлар шифохонага етказилди. Ҳайдовчининг шахси, шунингдек, уни бу ишни қилишга нима мажбур этгани полиция томонидан аниқланмоқда.
Айни дамда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024