Жаҳон | 17:21 / 24.02.2018
10006
2 дақиқада ўқилади

Раҳмон Тожикистон мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга чақирди

Фото: CA News

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Душанбедаги «Кохи Борбад»да мамлакат Қуролли кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган тантанали маросимда чиқиш қилди.

Президентнинг ишонч билдиришича, Тожикистон Қуролли кучлари аскарлари ва зобитлари Ватанга ва халққа садоқат тўғрисидаги қасамёдига содиқ бўлиб қолади, мамлакатга муносиб тарзда хизмат қилиб, республиканинг давлат мустақиллиги ютуқларини ҳимоя қилишади, дейилади хабарда.

«Демократик, дунёвий ва ҳуқуқий жамият қурилишига, давлат ва жамият хавфсизлигини таъминлашга катта ҳисса қўшган барча ҳарбий бўлинмалар шахсий таркибини чин дилимдан ва фахр туйғуси билан табриклайман», - дея айтиб ўтган Тожикистон президенти.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Қуролли кучларнинг жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат мудофаа қобилияти даражаси бевосита малакали кадрларни тайёрлашга боғлиқ.

«Бугунги кунга қадар деярли 5000 киши мамлакат ва бошқа илғор давлатлар олий ҳарбий билим юртларида таҳсил кўрди, жумладан 600 дан инсон - хорижий мамлакатларнинг ҳарбий академияларида. Таъкидлаш жоизки, Қуролли кучларда ҳозир хизмат қилаётган зобитларнинг 80 фоизи ҳарбий институт ва академиялар битирувчиларидир», - дея қайд этиб ўтди президент.

И.Раҳмон Тожикистон халқи, шу жумладан, миллий армия аскарлари ва зобитларини доимо ҳушёр бўлиш, ҳамда мамлакатдаги бугунги тинчлик ва барқарорлик учун минглаб тожиклар ўзини фидо этганини ёдда сақлашга чақирди.

Мавзуга оид