Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шифокор бошқа ҳамкасби келгунча 8 соат давомида беморнинг қон томирини босиб турди
Фото: Варвара Гертье / РИА Новости
Қирғизистоннинг Талас вилоятидаги шифохоналардан бирининг жарроҳи Бишкекдан қон томири жарроҳи келгунча беморнинг пичоқ билан шикаст етказилган вена томирини 8 соат давомида босиб турди. Бу ҳақда бошқа бир жарроҳ Facebook’да маълум қилган.
Унинг айтишича, 21 февралда соат 20:00да шифохонага оғир аҳволда 30 ёшли эркак кўкрак қафасидаги жароҳат билан етказилган. Маълум қилинишича, унга жароҳат маст ҳолатдаги муштлашув вақтида етказилган.
Бишкекдан санитар авиацияси орқали қон томири жарроҳи чақиртирилган. Жарроҳ бемор олдига 8 соат ўтгач, яъни 22 февраль соат 04:00дагина етказилган. Бу вақт давомида шифохона жарроҳи беморнинг қон оқаётган томирини босиб турган. Бишкекдан келган жарроҳ беморнинг қон томирини тикишни муваффақиятли амалга оширган.
Айни вақтда беморнинг аҳволи барқарор дея баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
18:20 / 30.03.2026
Қирғизистон илк бор ўз миллий валютасини мустақил чоп этишни бошлади
15:56 / 25.03.2026
Қирғизистонда йўлда жанжаллашганлардан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилиши мумкин
19:21 / 21.03.2026
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини 2030 йилда ишга тушириш режалаштирилмоқда
20:33 / 13.03.2026