Жаҳон | 16:59 / 24.02.2018
4035
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш маркази ташкил этилади

Фото: Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон ССП ва Ҳиндистон тадбиркорликни ривожлантириш институти лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Бундан ташқари, «Ҳиндистон-МДҲ» ССП ҳамкорлиги тўғрисидаги битимни имзолаш ҳамда Ўзбекистон-Ҳиндистон Ишбилармонлари кенгашини ташкил этиш режалаштирилган. Бу ҳақда Norma.uz Савдо-саноат палатасига асосан хабар беради.

Қайд этилишича, жорий йилнинг март ойида Ҳиндистон ишбилармонлари доиралари вакилларининг мамлакатга ташрифи кутилмоқда.
 
Ҳозирда Ўзбекистонда ҳинд капитали иштирокидаги 101 та корхона ишлаб турибди. Уларнинг асосий иш фаолияти йўналишлари: дори-дармонлар, тўқимачилик маҳсулотлари, ювиш воситалари ишлаб чиқариш, тери-чарм ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, халқ истеъмол товарларини ишлаб чиқариш, туристик хизматларни тақдим этиш, улгуржи ва чакана савдо.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид