Илон Маск ўзи асос солган компаниянинг директорлар кенгашини тарк этди
Ишбилармон Илон Маск 2015 йилда ўзи томонидан асос солинган OpenAI компаниясининг директорлар кенгашини тарк этди. Бунга Tesla билан боғлиқ муаммоларни четлаб ўтиш истаги сабаб сифатида келтирилмоқда.
Сунъий интеллектни ўрганиш билан шуғулланувчи OpenAI нодавлат ташкилоти сайтида Илон Маск директорлар кенгашини тарк этаётгани ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Таъкидлаш жоизки, компания асосчиларидан бири ҳисобланган Маск унинг бошқаруви билан шуғулланган. 2015 йилда Tesla ва SpaceX бошқа сармоядорлар билан бир қаторда унга деярли миллиард доллар киритган.
Компания блогида айтилишича, манфаатлар номутаносиблиги сабаб Маск компаниянинг директорлар кенгашидан кетишига тўғри келган: ҳозирда Tesla ҳам, Маскнинг бошқа компанияси ҳам сунъий интеллектни тобора кўпроқ ўрганмоқда.
Хабарда маълум қилинишича, Илон Маск OpenAI директорлар кенгашидан кетса ҳам, лойиҳани молиялаштиришда давом этади.
Мавзуга оид
20:37 / 13.11.2024
The Guardian Twitter’ни тарк этишини маълум қилди
11:58 / 12.11.2024
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
03:00 / 11.11.2024
ChatGPT ишида қисқа узилиш содир бўлди
14:15 / 10.11.2024