Ироқда туркиялик 16 аёл ўлим жазосига маҳкум қилинди
Ироқ марказий жиноят суди Туркиянинг 16 аёл фуқаросини ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликлари учун ўлим жазосига маҳкум қилди.
“Ироқ марказий жиноят суди Туркиянинг 16 нафар фуқаросининг ишини кўриб чиқиб, уларнинг ИШИД фаолиятига алоқадорликларини тасдиқлади. Суд террорчиликка қарши курашиш қонунига мувофиқ, айбланувчи аёлларга ўлим жазоси ҳукмини чиқарган”, деб маълум қилинган суд қарорида.
Ироқнинг олий суд кенгаши вакили Абдул Саттор Бирқадарнинг таъкидлашича, айбланувчилар тергов давомида Ироқ ҳудудига ИШИД аъзоларига турмушга чиқиш мақсадида келишгани ва уларга логистик кўмак кўрсатишганини тан олишган. Маълум қилинишича, ҳукм бошланғич ҳисобланиб, у бўйича аппеляция сўралиши мумкин.
Аввалроқ Бағдод суди Туркиянинг бир аёл фуқаросини ИШИДга алоқадорлик учун ўлим жазосига маҳкум қилганди. Яна 10 туркиялик аёл турли муддатдаги қамоқ жазоларига маҳкум қилинганлар. Улар Ироққа кейинроқ жанговар ҳаракатларда ўлган эрлари билан бирга келишган. Аёллар Мўсул ва Тел-Афарда қўлга олинганлар.
Мавзуга оид
09:20 / 31.10.2024
Ироқ ўз ҳаво ҳудуди Исроил томонидан бузилгани юзасидан БМТга шикоят қилди
12:10 / 28.10.2024
Туркия ҲҲК Ироқ шимолидаги 34 та объектни йўқ қилди
22:30 / 25.10.2024
Хитойда 17 болани ўғирлаб сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди
11:00 / 23.10.2024