Қачонлардир дунёнинг энг оғир вазнли кишиси сайр қилиш ҳақида орзу қилмоқда
250 килограммдан халос бўлган мексикалик Хуан Педро Франко қачонлардир дунёнинг энг оғир вазнли кишиси бўлган. 2016 йилнинг октябрида 595 килограмм вазнга етган Хуан Педро Гиннеснинг Рекордлар китобига дунёнинг энг оғир вазнли кишиси сифатида киритилган.
У вақтлар йигит тўшакка тўлиқ михланган бўлган, диабет ва юқори қон босимидан азият чеккан, нафас олишга қийналган. Шифокорлар у озишга ҳаракат қилмаса, ҳаёти хавф остида қолишидан огоҳлантиришган. Шундан кейин Франко ошқозонини операция қилдиришга қарор қилган.
У онаси билан Агуаскальентес штатидан ғарбий Гвардалахару штатига кўчиб ўтган. Зеро, у ерда жарроҳ Хосе Антонио Кастенаданинг барча шароитларга эга клиникаси бўлган.
Кастанеда гипотиреоздан азият чеквучи Франкони олти ой давомида Ўрта ер денгизининг жуда қатъий парҳезига риоя қилишини назоратга олди.
2017 йилнинг май ойида илк операция ўтказилди: ошқозон ҳажми 80 фоизга қисқартирилди. Олти ойдан сўнг ошқозонда яна бир жарроҳлик операцияси ўтказилди. Ичаклар фаолияти ҳам изга солинди.
Шифокорларнинг сўзларига кўра, у пайтлар Франко зўрға ҳаракатланган ва ягона йўл - унинг ошқозони ҳажмини қисқартириш бўлган.
Ҳозир 33 ёшли Франко 345 килограмм. Кастенада яқин ярим йилда у яна 100 килограмм йўқотишига умид қилмоқда.
У ҳануз кислород найчасига уланган, шундай бўлса-да, тўшакда борган сари камроқ вақтини ўтказмоқда. У кўп йиллар ичида биринчи марта таянч қурилма ёрдамида қадам қўйишнинг уддасидан чиқди. Энди у бир орзу билан яшамоқда: "Мен яна мустақил сайр қилмоқчиман". Анча йиллардан бери қуёш кўрмаганига Франконинг териси ранги - ҳаддан ташқари оқ.
У баъзан оила бюджетига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида сотиш учун шарф тўқийди, ширинликлар тайёрлашга ёрдам беради. Бўш вақтида қўшиқ куйлаш ва гитара чалишни яхши кўради. Бироқ аксарият вақтини жисмоний машқларга сарфлайди.
"Мен жуда бахтиёрман, чунки ҳаммаси яхши кетмоқда", - дейди у AFP'га берган интервьюсида.
Шифокорнинг сўзларига кўра, Франко мустақил оёққа туриш ва соғлом турмуш тарзига қайтиш учун астойидил ҳаракат қилмоқда, у ҳаётга жуда ижобий муносабатда. "Биз унинг ҳаётини сақлаб қолмоқчимиз ва у тўлиқ хавф гуруҳидан чиқиши учун ҳушёр туришимиз лозим", - дейишмоқда шифокорлар.
БМТ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзасида яшовчи одамларнинг 58 фоизи ортиқча вазнга эга.
Мавзуга оид
00:30 / 13.11.2024
«Депортация, чегара девори, бекор қилинадиган гуманитар ёрдамлар». Трамп президентлигининг илк кунида нималар қилиши маълум бўлди
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024