Оқ уй Шимолий Кореянинг музокараларга тайёрлигига изоҳ берди
АҚШ маъмурияти Шимолий Кореянинг Корея яриморолидаги вазиятни тартибга солиш бўйича музокаралар бошлашга тайёрлиги ҳақидаги баёнотига босиқлик билан изоҳ берди.
Аввалроқ Жанубий Корея маъмурияти Шимолий Корея делегацияси Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан учрашувда АҚШ билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини билдиргани маълум қилганди.
“Кўрамиз, Пхеньяннинг музокаралар ўтказишга тайёрлиги ҳақидаги бугунги мурожаати ядровий қуролсизлантириш йўлидаги биринчи қадами бўлармикин? Шу билан бирга АҚШ ва бутун дунё Шимолий Кореянинг ядровий ва ракета дастури боши берк кўча эканини яққол тушунтиришни давом эттириши керак”, деб айтилган Оқ уй баёнотида.
Ҳужжатда таъкидланишича, АҚШ, Жанубий Корея ва халқаро ҳамжамият “умуман олганда қуролсизлантириш Шимолий Корея билан исталган мулоқот натижаси бўлиши лозимлигига розилар”.
“Шимолий Корея ядровий қуролсизлантиришни амалга оширмагунча унга максимал босим ўтказиш кампанияси давом эттирилиши керак. Президент Трамп айтганидек, Шимолий Корея учун порлоқ йўл бор, агар у қуролсизлантиришни танласа”, деб айтилган баёнотда.
Мавзуга оид
23:44 / 31.10.2024
Республикачи Шварценеггер сайловда демократ Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлашини айтди
22:23 / 30.10.2024
АҚШ Россия «дўстларига» қарши санкциялар киритди
22:15 / 29.10.2024
АҚШ ва Европа нима сабабдан турлича иқтисодий қийинчиликларга дуч келяпти?
22:11 / 29.10.2024