Туркия ўзига нисбатан иғво ҳаракатлардан тийилишга чақирди
Туркия нафақат ҳудудий яхлитлиги ва ўз фуқаролари хавфсизлигини ҳимоя қилмоқда, балки минтақадаги вазиятни барқарорлаштиришга катта ҳисса қўшмоқда. Бу ҳақда Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Туркияда ишлаб чиқарилаётган сув ости кемасининг биринчи чоки пайвандланиши маросимида айтди.
Бош вазирнинг айтишича, ҳудудни барқарорлик баҳонасида босиб олмоқчи бўлаётганлар Сурияда хавфсизлик ўрнатиш, аҳоли муаммосини ҳал қилиш учун ҳеч нарса қилишмаган. Унинг таъкидлашича, бундан истисно Туркия ҳисобланади.
Бош вазир, шунингдек, Африндаги “Зайтун шохи” операциясига эътибор қаратган. “Суриянинг бу ҳудуди курд қуролланган тузилмалари отрядлари ва ИШИД жангариларидан озод этилгандан кейин Туркияга қочиб кетган афринлик 350 минг киши яна ватанларига қайта оладилар”, деб айтган Йилдирим.
Бош вазир Греция ва Кипрнинг грек томони иғвогар ҳаракатлари мавзусига тўхталиб ўтди.
Унинг айтишича, Туркия ўз ҳудуди ва унинг ташқарисида террорчиликка қарши курашни давом эттираётгани сабабли унга нисбатан Эгей ва Ўрта ер денгизларида иғволар амалга оширилмоқда. “Анқара қандай чақириқларга тўқнаш келишидан қатъий назар, Туркия ҳарбий-денгиз кучлари миллий хавфсизликка ҳар қандай таҳдидни бартараф эта олади. Шу сабабли Туркияга нисбатан хато қадамлардан воз кечишга чақираман”, деб айтди Йилдирим.
Мавзуга оид
00:32 / 04.12.2022
Туркиянинг биринчи учувчисиз қирувчи самолёти синов парвозини муваффақиятли амалга оширди
00:54 / 03.12.2022
Туркиялик шарҳловчи ЖЧ-2022 ўйини танаффусида эфирдан четлатилди
11:10 / 28.11.2022
Ўзбекистон ва Туркия йирик логистика инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга оширмоқчи
17:10 / 25.11.2022