Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Huawei махфий камерали ноутбукини тақдим этди
Фото: Arjun Kharpal | CNBC
25 февраль куни, Mobile World Congress кўргазмаси очилиши арафасида Хитойнинг Huawei компанияси янги MateBook X Pro ноутбукини намойиш этди. Унинг ўзига хос хусусияти сифатида клавиатура тугмаси остига ниқобланган веб-камера бўлди: у камерага босганда пайдо бўлади ва йўқ бўлади.
Huawei раҳбариятининг қайд этишича, компанияни бундай дизайн-қарорга ёвуз ниятли кимсалар уларни веб-камера орқали кузатиши мумкинлигидан хавфсираган фойдаланувчилар илҳомлантиришган.
Ноутбукнинг кўп фойдаланувчилари уларнинг уринишларига халақит бериш учун объективга изолента ёпиштиришарди. Facebook асосчиси Марк Цукерберг ҳам истисно эмас.
MateBook X Pro "жосусларга қарши камера"дан ташқари, қопқоқнинг 91 фоизини эгалловчи сенсор экранга, шунингдек бармоқ излари сканерига эга.
Мавзуга оид
13:00 / 14.05.2026
Huawei Digital Power “Ўзбекистон Энергетика ҳафталиги – 2026 (UEW)”да яшил инновацияларни илгари сурмоқда
13:56 / 28.04.2026
Талабага мос ноутбукни қандай танлаш мумкин?
00:56 / 20.04.2026
Xiaomi янги ноутбукларини сотувга чиқарди
18:01 / 23.03.2026