Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистон шимолида нефть ва газ геология-қидирув ишларини тиклаши мумкин
Ўзбекистон Афғонистон шимолий қисмида нефть ва газ геология-қидирув ишларини қайта тиклаш имкониятларини ўрганмоқда, дея хабар берди Spot.
Мамлакат ХХ асрнинг 90-йилларида Афғонистондаги истиқболли нефть ва газ ҳудудларида қатор геологик тадқиқотлар ўтказган, аммо бу давлатда юзага келган вазият туфайли кейинги ишлар бекор қилинган.
Таъкидланишича, ўтган ҳафта нефть ва газ соҳасидаги ҳамкорлик масалалари Ташқи савдо вазирлигида Афғонистон президентининг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича махсус вакили Шокир Каргар билан музокараларда муҳокама қилинган.
Қайд этилишича, Афғонистон шимолий қисмида истиқболли углевород конларини геология-қидирув ишларини тиклаш бўйича қўшма лойиҳалар имконияти муҳокама этилган.
Вазирлик маълумотларига кўра, томонлар «Мозори-Шариф - Ҳирот» темир йўли қурилиши ва «Сурхон – Пули-Хумри» электр узатиш линициялари каби стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш бўйича фикр алмашдилар.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
11:30 / 11.06.2026