Ўзбекистон | 18:50 / 26.02.2018
3953
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон дунёнинг 40 мамлакатида хайрия фаолиятини юритувчи WINGS билан ҳамкорлик қилади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди мамлакатнинг хайрия фаолияти ва солиқ имтиёзлари механизмини қўллаш тўғрисидаги амалдаги қонунчилигига ўзгартириш киритиш бўйича таклифларни тайёрламоқда. Ижобий халқаро тажрибани қўллаш мақсадида фонд дунёнинг 40 мамлакатида хайрия йўналишида 100 дан ортиқ филантроп ва инрфтратузилмавий ташкилотларни бирлаштирувчи Worldwide  Initiatives for Grantmaker Support (WINGS) халқаро нотижорат ташкилоти билан ҳамкорлик қилмоқда. 


26 февраль куни Тошкент шаҳридаги «Hyatt Regency Tashkent» меҳмонхонасида Маданият вазирлиги ҳамда Халқаро Пресс-клуб ҳамкорлигида "Миллий тараққиёт ва мамлакат халқаро имиджини шакллантиришда маданият ва санъатнинг роли" мавзуида бўлиб ўтган муҳокамалар доирасида шу ҳақида маълум қилинди.

Шунингдек тадбирда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг музейлар ва театрларида мақсадли капитал (эндаументлар) тизимини жорий қилиш режалаштирилмоқда. Дастурдан мақсад - самарали франдрайзинг технологиялари жорий қилинишга кўмаклашиш, маданий муассасалар фаолияти учун қўшимча молиявий воситаларни жалб қилиш.


Бундан ташқари, Фонд томонидан ҳукумат вакиллари, маданият, бизнес, ижодий ҳамжамият соҳаларидаги профессионалларни бирлаштириш йўли билан юқорида кўрсатилган йўналишлар бўйича самарали таклифлар ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишга йўналтирилган форум ўтказиш режалаштирилган. 

Тадбирда мамлакат ривожида маданият ва санъатнинг роли, халқаро муносабатларни мустаҳкамлаш, миллий брендни шакллантириш, ривожланишнинг амалдаги ҳолати ва истиқболлари каби масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди 2017 йилнинг ноябрида ташкил этилган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид