Жаҳон | 21:20 / 27.02.2018
44761
2 дақиқада ўқилади

Эрдўған ҳарбий кийимдаги қизчага уни иззат-икром билан дафн қилишларини айтди (видео)

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 25 февралда партия анжуманидаги чиқиши вақтида ҳарбий кийимда бўлган кичик қизчага агар у ҳалок бўлса уни иззат-икром билан дафн қилишларини айтди. Ушбу ҳолат видеоси Мeduza томондан намойиш қилинди.

Таъкидланишича, қизча Эрдўған эътиборини тортган ва у қизчани саҳнага таклиф қилган. 

“Унинг чўнтагида Туркия байроғи ҳам бор... Агар у ҳалок бўлса, унинг жасади устидан байроқ ёпишади, иншааллоҳ”, деб айтган Эрдўған.

Видеода қизчанинг кўзлари ёшланиб турганини кўриш мумкин.

Эрдўған буни кўриб, Туркиянинг махсус операцияларни бажарувчи кучлари номини назарда тутиб, “қизил беретлар ҳеч қачон йиғламайдилар” деб қизчани юпатган.

“У барчасига тайёр, шундай эмасми?”, деб қизчадан сўраган Эрдўған. Қизча бунга жавобан “Ҳа” деб жавоб берган. Эрдўған шундан кейин энгашиб, қизчани ўпиб қўйган.

Бироқ Twitter фойдаланувчилари Эрдўғаннинг бу хатти-ҳаракатини қоралашган.  

Мавзуга оид