Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвияда бедарак йўқолган канадалик ҳарбий ўлик ҳолда топилди
Канада Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, Reassurance операцияси доирасида Латвияда бўлган Канада Қуролли кучлари уорент-офицери Жорж Холл ўлик ҳолда топилган.
Латвияда Reassurance операцияси доирасида бўлган Канада Қуролли кучларининг уорент-офицери, 2 сентябрдан бери бедарак йўқолган бўлган Жорж Холл ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Канада Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Унинг ўлими ҳолати юзасидан тергов давом этмоқда. «Канада қуролли кучлари ҳарбий полицияси Латвия ҳукуматини терговда қўллаб-қувватламоқда. Ҳозирда ҳодиса бизнинг қўшинларимиз хавфсизлигига катта хавф туғдираётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ», дея таъкидлади Мудофаа вазирлиги.
Холл Алберта штатининг Эдмонтон шаҳридаги 408-тактик вертолёт эскадриляси транспорт воситаларига хизмат кўрсатувчи техник бўлган. У НАТОнинг Латвиядаги кўп миллатли бригада ҳаво баталони билан Reassurance операциясининг бир қисми сифатида жалб этилган.
Мавзуга оид
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026