Қозоғистонда ўсмирни калтаклаган раҳбар лавозимидан бўшатилди
Қозоғистоннинг Ақмўла вилоятида жойлашган Қўрғалжин қишлоқ округи акими (ҳокими) Жанат Умаров 8-синф ўқувчисини калтаклагани сабабли эгаллаб турган лавозимидан бўшатилган.
Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда вилоят акими маслаҳатчиси Марат Иғали маълум қилган.
Кўкшетауда ахлоқ-одоб бўйича кенгаш йиғилиши бўлиб ўтган ва унда мактаб ўқувчиси Мукан Диасни калтаклаш айби қўйилаётган амалдорга интизомий жазо бериш кўриб чиқилган.
Кенгаш иштирокчилари ушбу ишнинг барча ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, Жанат Умаровни эгаллаб турган лавозимидан бўшатишни тавсия қилишган.
Қўрғалжин тумани акими кўрсатмага амал қилиб, Умаровни лавозимидан бўшатиб юборган. Умаров бу лавозимни бор-йўғи ярим йилгина аввал эгаллаган.
Ўқувчининг калтакланишига болаларнинг оддий муштлашуви сабаб бўлган. Мукан укасининг ёнини олиб, укасига “кун бермаган” Умаровнинг ўғли Нурислом билан уришиб кетган. Ўқувчилар ажратиб қўйилган. Бироқ шу билан жанжал якунланмаган.
Мукан мактабдаги хоналардан бирида ўтирганда дарғазаб аким мактабга келиб, Муканни урмоқчи бўлган. Мукан қочишга уринган, бироқ йиқилиб тушган. Муканнинг айтишича, аким синфхонага кириб уни урган.
Мавзуга оид
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
15:25 / 14.11.2024