Ўзбекистон | 14:12 / 27.02.2018
10759
2 дақиқада ўқилади

Мактабгача таълим вазирлиги сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркасини ўтказади

Фото: Healthapple

Мактабгача таълим вазирлиги 2018 йилнинг 13-14 март кунлари “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида Мактабгача таълим тизимида тарбияланувчиларни овқатлантиришни ташкил этишда шаффоф марказлаштирилган таъминот тизимини яратиш, етказиб берувчиларнинг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида ва нарх сиёсатига риоя қилган ҳолда харид тизимини ташкил этиш мақсадида ярмарка ташкил этмоқда. 

Ушбу ярмаркага Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекозиқовқат” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзаҳира” уюшмаси, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик жамияти, “Ўзвиносаноат-холдинг” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналари ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши таркибидаги кўп тармоқли фермер хўжаликлари маҳсулотлари билан иштирок этишни таклиф этади.

Шунингдек, Республикадаги маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мактабгача таълим муассасалари учун ишлаб чиқариладиган, болаларнинг интеллектуал қобилиятини ва моторикасини ривожлантирувчи дидактик ўйинлар ва ўйинчоқлар, мебель, жиҳозлар ва бошқа техник воситаларнинг сифати, шакли, дизайни, қулайлиги, замонавийлиги ва хавфсизлигини ўрганиш бўйича кўргазмали ярмарка ўтказилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид