Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МХХни ниқоб қилган фирибгар аниқланди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги Соқчи маҳалласида яшовчи Қайтмас Айиғов ички ишлар идорасига мурожаат этиб, (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2013 йил декабрь ойида Денов туманилик Аъзам Азаматовга Бухоро давлат тиббиёт институтига қўшимча контракт асосида ўқишга киритиб қўйиш шарти билан берган 70 миллион сўм пулини қайтариб ололмаётганини маълум қилди, деб хабар берган ЎзА.
Мурожаат юзасидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари чоғида аниқланишича, Қ.Айиғов 2013 йил декабрь ойида Денов туманидаги Қорахон маҳалласида яшовчи Аъзам Азаматов билан танишиб қолади. 32 ёшдаги бу шахс ўзини Тошкент шаҳрида диний экстремизм бўйича Миллий хавфсизлик хизматида ишлайман, деб таништиради. Гап орасида Бухоро давлат тиббиёт институтининг тест синовларидан етарли балл тўплай олмаган Қайтмас Айиғовнинг қўшимча контракт асосида ўқиш учун ҳужжат топширганини эшитиб, йигирма ёшдаги абитуриентнинг “қўлтиғини пуч ёнғоққа” тўлдиради. Унга Бухоро шаҳридаги ҳамкасб дўстлари орқали ёрдам беришини айтиб, ишончига киради. Харажатлари учун нақд 70 миллион сўм пулини алдов йўли билан олиб кетади.
Қинғир йўл билан шифокорлик касбини эгалламоқчи бўлган Қ.Айиғовнинг деновлик фирибгар таниши А.Азаматов яқин кунларда бу қилмиши учун одил суд олдида жавоб беради.
Мавзуга оид
14:58 / 12.05.2026
Судя ёрдамчиси 53 минг доллар билан ушланди
09:15 / 30.04.2026
Бухоро ва Сурхондарёда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди
15:10 / 24.04.2026
Сурхондарёда нефт дарё ўзанига оқиб кетди
10:15 / 17.04.2026