Жаҳон | 08:52 / 01.03.2018
12740
1 дақиқада ўқилади

«Бойлар ҳам йиғлайди» сериалидаги асосий роль ижрочиси вафот этди

Фото: EFE

Мексикалик актёр Рохелио Герра 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Мексика санъаткорлари Миллий ассоциацияси фейсбукдаги саҳифасида хабар берган.

«Театр ва кино, телевидение ҳамда дубляж актёри, у жуда кўплаб лойиҳаларда қатнашган, жумладан «Бойлар ҳам йиғлайди», «Ёмон қариндошлар» ва «Ҳаёт мендан нимани олиб кетди», - дейилади хабарда.

Актёр «Бойлар ҳам йиғлайди» сериалида асосий ролни ижро этган - Луис Альбертони.

Ассоциация Герра вафот этгани муносабати билан унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Мавзуга оид