Ёшлар иттифоқи жамоаси «Андижон»га ютқазди
Андижон шаҳрида 22 февраль куни бошланган анъанавий «Ҳоким кубоги» турнири бугун, 1 март куни ўз якунига етди.
Бу йилги мусобақаларда водий вилоятларининг Про-лига ва вилоят биринчиликларида қатнашаётган 12та жамоаси иштирок этди.
Вилоят ҳокимлиги ва вилоят футбол федерацияси томонидан ташкил этилган баҳслар Бўстон даҳасидаги «Андижон» футбол клуби қошидаги футбол мактаби ўйингоҳи ҳамда Шўрбулоқдаги футболга ихтисослашган мактаб-интернатининг майдонларида бўлиб ўтди.
Финал баҳсида мезбон вилоятнинг бош жамоаси бўлган «Андижон» клуби, Ёшлар иттифоқининг «Ифтихор» жамоасига қарши тўп сурди.
Кўплаб мухлислар қаршисида ўтган финал учрашувида «Андижон» жамоаси меҳмонлар устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборли жиҳати, Ёшлар Иттифоқи жамоаси таркибида иккинчи бўлимда Рафа Лука ҳаракат қилди.
Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Серобиддин Исмоилов ҳар икки жамоани ажойиб ўйинлари билан қутлаб, эсдалик совғалари топширди. Ғолиб жамоага Ҳоким Кубоги билан тақдирланди.
Андижон ҳоким Кубоги-2018, ФИНАЛ
«Андижон» - «Ифтихор» 1:0
Гол: Даврон Исоқов.
Андижон: Жавоҳир Қиличев, Хушнуд Авилов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Сирож Ҳамроев, Иброҳим Отахонов (С), Шаҳбоз Жумабоев, Элдор Бойматов, Суннатилла Мамадалиев (Маъруф Зокиржонов), Суннатулла Абдуллажонов, Кенжа Тўраев (Обид Ҳакимов), Даврон Исоқов.
Ифтихор: Илҳом Жуманов, Ҳасанбой Эргашев, Турсунбой Ҳусанов, Муҳиддин Юсупов, Асрор Тилаволдиев, Ренат Мухаметшин, Саиджон Абдужабборов, Ориф Мамажонов, Умид Матмусаев (Жасур Қувваталиев), Асад Маъмуров (Рафа Лука), Оятилло Муҳиддинов.
Мавзуга оид
10:40
Андижонда Бобур ҳайкалини кўчириб, ўрнига савдо мажмуаси, кўнгилочар марказлар қуриш режалаштирилмоқда
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024