Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕТТБ ва ЕИ Ўзбекистонда кичик бизнес Минтақавий дастурини бошлади
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда ва Европа Иттифоқи (ЕИ) бугун Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантириш дастурини бошлади.
Лойиҳа бутун Марказий Осиёда микро, кичик ва ўрта бизнесни (МКЎБ) молиялашда ноу-ҳаудан фойдаланишга қаратилган. Ушбу лойиҳа ЕТТБ раҳбарлигида амалга оширилмоқда ва Европа иттифоқи томонидан молиялаштирилади.
Ўзбекистонда RSBP МКЎБни молиялаштириш билан шуғулланувчи молия муассасаларига билим алмашиш имконини беради.
РСБП лойиҳаси шунингдек, ЕТТБнинг ушбу соҳадаги тажрибасига электрон тизимдан тизимли равишда киришда молиявий муассасаларни қўллаб-қувватлайди.
Ушбу платформа аста-секин онлайн-таълим тизимига айлантирилиши кутилмоқда, у Марказий Осиёдаги молиявий институтларга ўз хизматларини тақдим этади. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги молия институтлар МКЎБга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ турли мавзулар бўйича мунтазам кундузги таълим олиш имкониятига эга бўлади.
Мавзуга оид
09:14 / 20.06.2026
ЕТТБ кўмагида темирйўл ҳаракатини бошқариш тизими янгиланади
17:52 / 18.06.2026
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ билан кенг кўламли шерикликнинг устувор йўналишларини белгилади
10:31 / 05.06.2026
ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиёти 2026 йилда 6,5 фоизга ўсишини прогноз қилди
15:38 / 26.05.2026