Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мудофаа вазири Су-57 самолёти Сурияда синовдан ўтказилганини тасдиқлади
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг маълум қилишича, Россиянинг энг янги, 5-авлоддаги Су-57 қирувчи самолётлари Сурияда икки кун бўлиб, бир қатор, жумладан жанговар синовдан ўтказилган. Бироқ самолётлар бир ҳафта аввал Россияга қайтарилган.
Шойгу самолётларнинг аввалроқ сунъий йўлдошдан олинган суратлари ҳақиқийлигини тасдиқламади. Унинг айтишича, самолётлар яширин жойларда сақланган. Шойгу суратларда самолётлар ёнма-ён турганини, аслида эса бундай бўлмаганини айтган.
“Ҳозир 1995 йил эмас, бундай самолётлар ҳеч қачон ёнма-ён турмайди”, деб айтган Шойгу.
Вазир самолёт синовининг тўлиқ цикли йил охиригача якунланишига умид билдирган. “Бу ҳамкасбларимиз учун яна битта сюрприз бўлади”, деб айтган Шойгу.
Суриянинг Ҳмаймим авиабазасига Су-57 кўп функционал самолётлари етказилгани ҳақида 22 февралда маълум бўлган. Маълум қилинишича, ҳаммаси бўлиб иккита самолёт етказилган. Манбаларнинг айтишича, ушбу самолётларнинг Сурияда пайдо бўлиши АҚШнинг стелс-самолётлари парвозига “жавоб” бўлган.
Су-57 самолётини яратиш билан П.О.Сухой номидаги бирлашган конструкторлик бюроси шуғулланган. Самолётнинг кўрсаткичлари ошкор қилинмаган, бироқ шу маълумки, у “ҳаво-ҳаво” ва “ҳаво-ер” синфидаги қуролни олиб юра олади.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026