Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Журналист Бобомурод Абдуллаев иши бўйича суд 5 мартда бошланади
Журналист Бобомурод Абдуллаев устидан тергов ниҳоясига етган ва иш Тошкент шаҳар судига оширилган.
5 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланган Бобомурод Абдуллаевга нисбатан илк суд эшитуви бўлиб ўтади. Бу маълумотни «Kun.uz»га Олий суд матбуот хизмати тасдиқлади.
Шунингдек, 5 март куни Бобомурод Абдуллаев иши доирасида қўлга олинган Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевга нисбатан суд эшитуви бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, улар Жиноят кодексининг 159-моддасида кўзда тутилган жиноят содир этишда айбланган (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш).
Мазкур жиноят иши Тошкент шаҳар суди судьяси Зафар Нурматов раислиги суд таркиби ва халқ маслаҳатчилари иштирокида кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, Бобомурод Абдуллаев 2017 йилнинг 27 сентябрида МХХ томонидан ҳибсга олинганди.
Кейинроқ халқаро ташкилотлар Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан озод этишга чақирганди.
Мавзуга оид
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
20:43 / 08.06.2026
Судьялар учун даромад ва мол-мулк декларациясини тақдим этиш тизими ишга туширилади
08:56 / 28.05.2026