Жаҳон | 22:04 / 02.03.2018
9307
3 дақиқада ўқилади

Шотландиялик шифокор беморнинг олдига бориш учун 3 соат қор кечди

Фото: Fotolia

Шотландиялик аёл жарроҳ бир беморни операция қилиши керак бўлган шифохонага қор босган 8 миль (13 км) йўлни пиёда босиб ўтди. Бу ҳақда The Scotsman нашри хабар берди

Таъкидланишича, бу йўлни босиб ўтиш 2 соат 50 дақиқа вақт олган. 

“Мен у шифохонага чанғи кўзойнаклари, чанғи ва таёқлар билан кириб келганини кўрдим. Бугун у ичак саратони бор беморни операция қилиши керак эди, у буни қилиши кераклигини билган ва шу сабабли бу ерга келди”, деб айтди шифокорнинг ҳамкасби Энди Ренвик.

Ренвик ҳамкасбининг исмини ошкор қилмаган, чунки унинг айтишича, “агар шифокорнинг исми у ўз ишини қилгани учун чоп этилганда, ҳамкасби бундан ранжиган бўларди”. “Ҳаттоки у бундай узоқ ва хавфли йўлни босиб ўтганига қарамай буни истамаган бўларди”, деб айтган Ренвик.

Бир кун аввал шифохонада унинг ташкил этилганининг бир йиллиги муносабати билан байрам бўлган, бироқ шифокорлар ёмон об-ҳаво туфайли байрам дастурхонига ҳеч нарса харид қила олишмаган – улар эрталабки сменани пойлаб, шифохонада навбатчиликни ўтказишган.

“Кеча шифокорлар шифохонада қолишди. Уларга ҳамкасблари қўнғироқ қилиб, уларни алмаштиргани шифохонага етиб боришга ҳаракат қилишаётганини айтишган”, деб ўз сўзларини давом эттирди Ренвик.

Ренвикнинг айтишича, унга ўнғайроқ келган. “Ҳамкасбимда жип бор эди ва унга мени уйимга ташлаб қўйгани учун миннатдорман. Шу сабаб мен 2 соат 50 дақиқа пиёда юришимга тўғри келмади”, деб қўшимча қилган шифокор.

Буюк Британияда 27 февралдан бери қор бўронлари кузатилмоқда. Миллий метеорологик хизмати Шотландиянинг жануби-ғарбий қисми учун “қизил” даражадаги об-ҳаво огоҳлантиришини берган. Бу эса шаҳар ва қишлоқлар қор бўрони остида қолиши, кескин шамол эсишини англатади. 

Глазго аэропорти 1 март куни ёпиқ бўлган ва 2 март эрталабигача ёпиқ қолган. Аэропорт персонали бутун кун давомида қор тозалаш билан машғул бўлган.

 

Мавзуга оид