09:00 / 02.03.2018
23147
Реклама

Тошкентда ноодатий жентльменлик клуби борлигини биласизми?

Villa Formenti – бундай ноодатий ва эсда қоларли ном жентльменлик клубига тегишли, унда ҳар бир эркак ўзига сифатли ва замонавий либосни танлай олади.

Villa Formenti клубида ҳар бир меҳмон ёқимли. Сиз ким бўлишингиздан, муваффақиятли тадбиркор ёки ўрта даражадаги офис ходими эканлигингиздан қатъий назар, бу ерда сизни ҳар доим илиқ кайфият билан кутиб олишади.

Фото: Villa Formenti

Ўзгача услубда янгиланган клуб интерьери қулайлик ва хотиржамлик муҳитини яратади, хушбўй қаҳва эса ўзингизни худди уйда каби ҳис қилишингиз ва сизнинг такрорланмас услубингизни таъкидлаб турувчи кийимни танлашга ёрдам беради.

Фото: Villa Formenti

Бу ерда жентльменлик образи ташкил топган барча нарсани - турли рангдаги костюмларнинг барча турлари, ёрқин аксессуарлар, кўйлаклар ва камарларни топишингиз мумкин. Асосийси, бу ерда бутун сайёрадаги энг машҳур ва таъсири баланд шахслар кийиб юрувчи пойабзалларнинг катта танлови бор.

Фото: Villa Formenti

Барча маҳсулотлар қўлда тайёрланган ва харидор қулайлиги учун брендлар бўйича ажратилган. Материал Европа давлатларидан бўлган профессионал усталар томонидан тайёрланади, бу кийимга сифатли ва қулайроқ бўлишига имкон беради.

Фото: Villa Formenti

Клуб қоидаларига кўра, сифатли хизмат кўрсатиш ва ўртача нарх сиёсатига алоҳида эътибор берилади. Ҳар бир меҳмонни доимо клубнинг хушмуомала вакили кутиб олади, у истакларни тинглайди ва улар асосида маслаҳат билан ёрдам беради. Меҳмон нимани танлаётганидан қатъий назар, вакил томонидан одоб ва сабр намоён қилинади, бу эса ортиқча шошилишсиз турли вариантларни кийиб кўриш ҳамда керакли нарсани танлаш мумкин эканини англатади.

Клуб асосчилари ва эгалари Андрей ва Наргиз Рудаковлардир – қатъий принциплар ҳамда ажойиб услубга эга оила. Катта ҳаёт тажрибасига эга бўлган ҳолда, улар мижозлар истакларини олдиндан билишади ва энг яхшисини таклиф қилишади.

Фото: Villa Formenti

Охирида шуни эслатиб ўтиш керакки, эркак қаерда йўл олаётган бўлмасин, у ҳолда доим яхши кўриниши керак. Агарда сиз идеал даражада танланган образингизни кўрган одамлар ҳайратдан донг қотиб қолишларини хоҳласангиз, эркаклар учун қулай шопинг клуби Villa Formenti’га мурожаат қилишингиз керак.

Телефон:  190-09-99
Фейсбук: facebook.com/VillaFormenti
Инстаграм: instagram.com/villa.formenti
Манзил: Бўз-бозор 2-тор кўчаси , 15-уй

Реклама ҳуқуқи асосида

Top