Жаҳон | 22:33 / 03.03.2018
5187
1 дақиқада ўқилади

Покистонда сенатга сайловлар бўлиб ўтди 

Фото: Aamir Qureshi

3 мартда Покистон федерал парламентининг юқори палатаси – Сенатга сайловлар якунланди. Овоз бериш натижалари яқин орада маълум қилинади, деб хабар берди Geo TV телеканали. 

Сенатдаги ўринларга 4 та вилоят, қабилалар ҳудудлари ва Исломободдан 135 номзод кураш олиб борган. Номзодлардан 20 нафари Покистон халқ партияси, 14 нафари мухолиф Муттахид Кауми ҳаракати, 13 нафари “Таҳрик-и-инсоф” адолат учун кураш ҳаракатини тақдим қилди.  

Покистон сенати Миллий ассамблея (парламент қуйи палатаси), маҳаллий қонунчилик йиғинлари депутатлари томонидан 6 йилга сайланади. Сенат ҳаммаси бўлиб 104 аъзодан иборат бўлиб, улардан ярмининг 11 март куни ваколатлари тугайди. Қолган 52 нафари ўз мажбуриятларини 2021 йилгача давом эттирадилар. 

Покистон қонунчилигига кўра, Сенат 3 йилда бир марта янгиланади. Сенатда 4 та вилоят – Балужистон, Хайбар-Пахтунхва, Панжоб ва Синд 23 тадан, қабилалар ҳудудлари 8 та, Исломобод 4 тадан ўринга эга.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид