Жаҳон | 17:33 / 03.03.2018
8321
1 дақиқада ўқилади

Польшада совуқ ҳарорат туфайли 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Фото: Global Look Press

Польша ҳукумати хавфсизлик марказининг хабар беришича, мамлакатда совуқ об-ҳаво бошланганидан бери 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Мамлакатда сўнгги ҳафтада шу қишдаги энг совуқ ҳарорат кузатилди. Польшада ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 10 даража совуқдан кўтарилмайди. Мамлакатда 23 февралдан бошлаб совуқ об-ҳаво туфайли 25 киши ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда РИА «Новости».

Умумий ҳисобда ўтган йилнинг ноябридан бери 63 киши ҳаётдан кўз юмган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид