Жаҳон | 09:29 / 03.03.2018
8335
1 дақиқада ўқилади

Рио-де-Жанейро полицияси Бразилия тарихидаги энг йирик кокаин партияларидан бирини аниқлади

Фото: Globo

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро штати полицияси Рио-де-Жанейро шаҳри портидаги контейнерларда 1,3 тонна кокаин аниқлади. Бу ҳақда 2 март куни Globo телеканали маълум қилди.

“Фикримизча, бу Рио-де-Жанейрода аниқланган энг йирик кокаин партияси ва Бразилия тарихидаги энг йирикларидан биридир”, деб айтган терговчи Фабрисиу Оливейра.

Гиёҳванд модда иккита контейнерда жойлаштирилган 48 та сумкага тақсимлаб чиқилган бўлган. Хизмат итлари контрабандачиларнинг ҳийла ишлатишига қарамай кокаинни аниқлай олган. Жиноятчилар кокаин ҳидини даф қилиш мақсадида сумкаларга кокаиндан ташқари турли зираворлар солиб чиқишган. Контейнерлар эгалари ҳозирча аниқланмаган, тергов олиб борилмоқда.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид