18:39 / 03.03.2018
12680

VAR тизими футбол қоидаларига киритилди

Фото: Getty Images

Халқаро футбол федерацияси (FIFA) ҳакамнинг видео-ёрдамчиси (VAR) тизимини футбол қоидаларига киритилишини маъқуллади. Энди ундан ЖЧ-2018 ўйинларида фойдаланилади.

AP хабарига кўра, футбол қоидаларига ўзгариш киритиш билан шуғулланувчи ташкилот - Халқаро футбол уюшмалари кенгаши (IFAB) йиғилишида янгиликни жорий қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.

FIFA раҳбари Жанни Инфантино сўзларига кўра, 64та ўйиндан иборат мундиалда ҳакамлар баҳсли ҳолатларни кўриб чиқиш учун, юқори технологик ёрдамни олишлари шарт. Видео-лавҳалардан голлар, пенальти ва қизил карталар билан боғлиқ вазиятларда фойдаланилади.

Top