Amazon энди Google'нинг товарларини сотмайди
Американинг энг йирик ритейлерларидан бири ҳисобланган Amazon Google таркибига кирувчи Nest компаниясининг янги маҳсулотларини сотмаслигини маълум қилди. Business Insider (BI) шу ҳақида хабар берди. Уй учун "ақлли" қурилмалар ишлаб чиқарувчиси ҳам бунга жавобан ҳамкорликдан воз кечди - Amazon омборларида Nest қурилмалари тугаши билан мавжуд моделлар сотувдан олинади.
Қарор Amazon раҳбарияти томонидан қабул қилинган ва ритейлер харидорлари томонидан юқори баҳоланувчи Nest маҳсулотлари сифати билан боғлиқ эмас, деди музокаралар тафсилотлари билан таниш бўлган BI. Nest ходимлари ташаббус тўғридан-тўғри Amazon раҳбари Жефф Безосга тегишли, деган қарорга келишди, қўшимча қилади у.
Nest ва Amazon бунга изоҳ беришдан бош тортди. BI'да аниқлик киритилишича, Amazon'да "ақлли" уйлар учун товарлар эркин сотилмоқда, Nest билан боғлиқ қарор эса ритейлернинг ушбу бозорда Google'га қарши курашини кучайтириш истаги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Amazon ва Google "уруш"и
Google Nest компаниясини 2012 йилда сотиб олган - ушбу компания смартфон ёки Google Assistant ёрдамида бошқарилиши мумкин бўлган "ақлли" камералар, термостатлар, тутун датчиклари ва хавфсизлик тизимларини ишлаб чиқаради. Февраль ойи охирида Amazon 1 миллиард долларга эшик видеоқўнғироқлари ва бошқа хавфсизлик тизимларини ишлаб чиқарувчи Ring компаниясини харид қилди.
Бундан ташқари, компаниялар ёрдамчилар бозорида ҳам рақобатлашишади - 2017 йилнинг иккинчи ярмида Amazon Echo "ақлли" колонкалар бозорининг ярмидан кўпини сотиб олган.
Amazon шунингдек Google'нинг Google Home "ақлли" колонкалари ва Pixel смартфонлари каби бошқа қурилмаларини ҳам сотмаяпти, бироқ бошқа компанияларга Chromecast нусхаларини сотишга изн бермоқда. Google бир вақтнинг ўзида Amazon'га нисбатан санкцияларини жорий қилди - у Amazon Fire TV ва Echo Show'нинг YouTube иловасини ўчириб қўйди. Бу расман ритейлер томонидан сервисдан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши билан боғланди.
Мавзуга оид
22:19 / 14.11.2024
Googleʼнинг Gemini чатботи фойдаланувчига ўлим тилади
20:31 / 13.11.2024
Volkswagen Tesla’нинг рақобатчиси билан 5,8 млрд долларлик битим имзолади
22:52 / 11.11.2024
Amazon ўз ҳайдовчи ва курерлари учун навигацияга эга ақлли кўзойнакларни яратмоқда
23:48 / 06.11.2024